Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга тарихий ташрифи
Вставка
- Опубліковано 12 вер 2024
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Кўксарой қароргоҳида тор доирада учрашув ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказдилар.
Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари Озарбайжон Республикаси Президентининг бу галги давлат ташрифи тарихий воқеа эканини алоҳида таъкидлади.
- Бугун биз Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаймиз. Бир неча йил давомида биз биргаликда Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини давлатлараро ҳамкорликнинг энг юқори даражасига кўтаришга муваффақ бўлдик, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, кўп қиррали ҳамкорликни илгари суриш ва уни аниқ мазмун билан бойитишнинг самарали механизмига айланиши лозим бўлган Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Етакчилар икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Парламентлар, ҳукуматлар, тармоқ идоралари ва ҳудудлар ўртасида яқин алоқалар йўлга қўйилди. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари, форум ва кўргазмалар, кўплаб маданий тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда. Ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.
Ташриф доирасида Президентларнинг икки мамлакат етакчи компаниялари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтади ва янги кооперация лойиҳаларига старт берилади.
Таъкидланганидек, келгуси йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланади.
Давлатимиз раҳбари ушбу қутлуғ санани кенг нишонлаш мақсадида тадбирлар дастури ва бир йилга мўлжалланган Идоралараро мулоқот ва алмашинувлар режасини тайёрлашни таклиф этди.
Бундан ташқари, келгуси йилни Ўзбекистон ва Озарбайжон иқтисодий кооперацияси йили деб эълон қилиш ва 20 та устувор йўналишни қамраб олган комплекс дастурни қабул қилишга келишиб олинди.
Товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробар ошириш ва саноат кооперациясининг янги босқичига ўтиш, жумладан, учинчи давлатлардаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Куни кеча бўлиб ўтган бизнес форуми якунлари мамнуният билан қайд этилди: умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди. Бу энергетика, кимё, тоғ-кон, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва бошқа йўналишлардаги кооперация лойиҳаларидир.
Шу маънода, Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция компанияси бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш воситаси сифатида самарали иш олиб бораётгани қайд этилди.
Транспорт-коммуникация, энергетика ва бошқа инфратузилмавий лойиҳаларни, шу жумладан кўп томонлама асосда амалга ошириш орқали икки мамлакат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
Томонлар авиақатновлар сонини ошириш, ер усти ва ҳаво транспорти бўйича тартиб-таомилларни имкон қадар енгиллаштириш, рақамли ечимларни жорий этишга келишиб олдилар.
Ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди. 2025 йилга мўлжалланган алоҳида Ҳудудлараро ҳамкорлик режаси, икки мамлакат ҳудудларининг саноат салоҳияти ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шериклик дастурини қабул қилиш ҳамда навбатдаги Ҳудудлар форумини Қўқон шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.
Давлат раҳбарлари маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар ва ахборот сиёсати, спорт соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттириш юзасидан келишувга эришдилар.
Президентларнинг фармонлари билан таниқли маданият арбоблари Фарруҳ Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига мамлакатларимиз “Халқ артистлари” унвони берилгани мамнуният билан қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари икки мамлакат етакчи университетлари ректорларининг мунтазам учрашувлари механизмини йўлга қўйиш, қўшма медиа форумини ўтказиш таклифини билдирди.
Ўзаро сайёҳлар оқимини, гуманитар ва бизнес алмашинувларни кўпайтириш мақсадида пойтахтларимизда туризм ва ишбилармонлик мажмуаларини қуриш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Икки томонлама муносабатларни ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳамкорлик салоҳиятини чуқур таҳлил қилиш ва юзага чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, кўп томонлама тузилмалар доирасида фаол мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Йиғилиш якунида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга қарор қилинди.
Qardaş Özbəkistan xalqına salamlar 🇦🇿🇺🇿🇦🇿🇺🇿
Гардош Азарбайжон халкларига саломлар булсин Узбекистон ва Азарбайжон Дустлиги Абадий булсин Халкоро Иктисодий алокаларимиз янада ривожлансин
Qardawim Uzbekistan miletine Salam aleykum azerbaycan
Узбекистон Азарбайжан дустлигига абадий булсин.
Приздентим Аллохим сизга тансихатлик куч кувват берсин омин
UZBEKISTAN ❤ AZERBAIJAN ❤🇦🇿🇺🇿♥️🇺🇿🇦🇿🙏👍🤲🧿
ОХИРИ ХАЙРЛИ БӨЛСИН, АЛЛОХИМ М.ОСИЁНИ ӨЗАГИ БӨЛГАН, ӨЗБЕК МИЛАТИНИ РИЗҚИНИ УЛУҒ, МАРТАБАСИНИ БАЛАНД ҚИЛИБ ҚӨЙСИН.
ПРЕЗИДЕНТГА, ОЙЛАСИГА ВА ҚАРИНДОШ УРУҒИГА ИНСОФ ВА ТАФИҚ БЕРСИН. ТӨЙМАС КӨЗЛАРИНИ ТӨҚ ҚИЛИБ ҚӨЙСИН. НАФСИНИ ҚУЛИ ЭМАС РУХИНИ ҚУЛИ БӨЛМОҚЛИКНИ НАСИБ ҚИЛСИН. АҚЛИ ХУШУДАН АДАШТИРМАСИН. ХАЛҚИМИЗ ИШОНИБ ТОПШИРГАН ОМАНАТИМИЗНИ ВАТАНИМИЗНИ, КӨЗ ҚАРОЧИҒИДЕК АСРАСИН. АМИН 🤲🤲🤲🇺🇿🇰🇿🇹🇲🇹🇯🇰🇬🇹🇷🇦🇿✊️✊️✊️✊️✊️🤝🤝🤝🤝🤝
Assalomu alaykum Azarbajan
Солом Баку
Албата бирлашадигон вакит келди,7 давлат бирлашиши шарт чункий биз хрзир ку́шилмасак кегин кеч бу́лади.. ☝️
По вопросам смеха, в зале.
Обращаться, к Нобелю. .
Нефтчи Боку
Инншо Оллох Турон бир булади🇺🇿🇦🇿🇰🇿🇹🇷🇰🇬🇹🇲👍👍👍👍👍👍👍👍👍
Италия.
Кон Аморе. Коне Суоре.
Сенпременто.
КонтрофАмерика.
🎉 Иншаалох йгит ва Кизлари диний . Дунёви билимли хаёли иболи ак, или Одопли бакуват болсинлар Дуводмиз🎉
Футбол Нефтчи Баку
Uzbek xalqiga nima foyda odamlar kommunnal resurslAr narx navolar osmondaligidan aziyat chekmoqdalar uzbek tvmi paxta tivi
Ey mol mundo ton atrofingdagi davlatlarga qara ularda bizdanxam yomon ekan ular jim qisib sabir qilib ishlab yurushibdi senlarga oxshab nolimasdan
Qazaxiston bizdan ancha boy davlat resurslarini biz bilan solishtirib bolmaydi Mana kelib kor qazaxistonga 7min tanga 10ming tangagacha pul topishar ekan narx navolarni kor osmonda uyingda otirvolib vangur vungur qilmasdan alloxga shukur qilib yasha alloxga shik keltirma
@@Jasur77754 Bunga oxwagan negativlar har doim boʻlgan etibor qilmaslik kerak
Ona tilida gapirish mumkinu
Ajoyib 🎉❤
👍👍❤️❤️👏👏✊️✊️✊️✊️
Пахтакор
🇺🇿🇦🇿🇺🇿🇦🇿
Азербайджанга
алиепни енида турган аел эрини олдида путин билан упишган аелми?
Свет 😮😮😮😮😮😮😮 свет 😅😅😅😅