Oliy Majlis Qonunchilik palatasi (02.07.2024)

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 11 жов 2024
  • O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi majlisining kun tartibi:
    «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1155-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш);
    «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1183-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш);
    ҚЛ-1163 ва ҚЛ-1183-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида;
    «Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳақида;
    «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1157-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
    «Космик фаолият тўғрисида»ги ҚЛ-1174-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
    «Космик фазо, шу жумладан Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага (Лондон, Москва ва Вашингтон, 1967 йил 27 январь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги ҚЛ-1175-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш);
    «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1180-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш);
    «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-1186-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
    «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1187-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш);
    «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, замонавий таълим дастурлари ва технологияларни татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари - Мактабгача таълим агентлиги директори А. Шиннинг жавоби ҳақида;
    «Электрон ҳукумат» тизимининг янги босқичига - «Рақамли ҳукумат» тизимига ўтиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматовнинг жавоби ҳақида;
    Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга «Фуқаролик жамияти институтлари салоҳиятини ошириш масалаларида олий таълим муассасаларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида;
    Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. Закировга «Қурилиш соҳасининг шаффофлигини таъминлаш ва қурилиш ишларини боришини кузатишда кенг жамоатчиликка имконият яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида;
    Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А. Кулдашевнинг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида;
    Ш.Э. Бурановни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этиш тўғрисида.

КОМЕНТАРІ • 36

  • @АбдурашидХайдаров-е4ю
    @АбдурашидХайдаров-е4ю 3 місяці тому +6

    Узбек депутатлари коронгу уйда кора мушукни 32-йилдан бери кувуб юрибди,нима учун кувиб юрганини узлари хам тушунмаса керак,балким хохламайди хам.Енг мухими Президентга емон куринмаса булади,бизда одамлар Республика да яшайдими,амирликда яшайдими билмайдилар,хатто уйлаб хам курмайдилар.Бекорига миллатни улдириш учун катта курол керак эмас оддий йул,та'лимни улдириш керак деган.Олга Узбекистон!!!

  • @furqatbekmurodov8966
    @furqatbekmurodov8966 3 місяці тому +3

    Куп каватли уйларда ширкатлар томонидан хеч кандай тех хизмат Лар курсатилмасдан халкни карздор килиб судга беришмокда

  • @furqatbekmurodov8966
    @furqatbekmurodov8966 3 місяці тому +3

    Ширкатлар томонидан хеч кандай тех хизмат курсатилмаган булсада халкни карздор килиб фукаролик судига беришмокда

  • @ГофурЖураназаров
    @ГофурЖураназаров 3 місяці тому +5

    Конунлар куп штрафлар хам куп статистка буйича микдор маош билан таккослаб адолатли жарималар тадбик килиш шарт .
    Охирги пайтларда маош билан жарималар таккосланмаган тарозига куйилмаган.

  • @ТурсинмуродТангиркулов

    Қабул қилинган қанунларимизда, қонунлар руҳи йўқ, яьни қонунлар қабристони кенгаймоқда, афсус афсус афсус

  • @РавшанКурбанов-ш7к
    @РавшанКурбанов-ш7к 3 місяці тому +1

    Дониер Ганиев жониз сог болсин булар нималарни конунлаштирмокчи болятганини халк тушинмаябди

  • @furqatbekmurodov8966
    @furqatbekmurodov8966 3 місяці тому +1

    Ширкатлар узларини ишларини сифатли килиб куйсалар халк тулайди

  • @ФаридИбрагимович-д5м
    @ФаридИбрагимович-д5м 3 місяці тому +3

    Нима кабул килинди ? Халк билсин ,ёки поралар кабул килиндими ?

  • @furqatbekmurodov8966
    @furqatbekmurodov8966 3 місяці тому +1

    Килмаган ишлар учун нимага тулаш керак нима ищи учун тулаш керак

  • @usarruzikulov5957
    @usarruzikulov5957 3 місяці тому +2

    Мажлис йигилишлар купу ижро йук ишсиз камбагал кийналаяпти хоким махала раислари кимга ердам бераяпти бечора касал етган отахон-онахонларни холини хеж ким сурамаяпти болапули йук болаларимизга мактаб форма каердан оламиз силар бу холатларни халк ичига келиб куринглар илтимос...

  • @URXUN
    @URXUN 3 місяці тому +1

    Rus tilini koʻpchilik aholimiz tushunmaydiku.

  • @URXUN
    @URXUN 3 місяці тому +3

    Assalomu alaykum!!! Toshkent shahrida maktabgacha taʼlimni va boshlangʻich taʼlimni toʻliq oʻzbek tiliga oʻtkazish haqida fikr bildiring. Ham davlat ham xususiylarda.

  • @ФаридИбрагимович-д5м
    @ФаридИбрагимович-д5м 3 місяці тому +2

    Иш урни яратинглар халкингиз учун ,йигиштиринг мажлисбозликни.

  • @Yuldachpulatov19766
    @Yuldachpulatov19766 3 місяці тому +3

    Хеч нарса тушвнарсиз,факат кабул килинади.

  • @ШЕРХОНТВКАНАЛИ
    @ШЕРХОНТВКАНАЛИ 3 місяці тому

    Бу давлат эмас кугурчок давлат бу манабу утирганлар хам кугурчоклар нима килаётганини узлари хам тушмайди майнаволик хамма мутахамлар тудаси

  • @РавшанКурбанов-ш7к
    @РавшанКурбанов-ш7к 3 місяці тому

    Прократурани жавобига кониктириш йдук

  • @sirojiddinasobiddinov1815
    @sirojiddinasobiddinov1815 3 місяці тому

    Кандая конун белгланди хчкм карши чкмаяаптими олдиндан белгоап булганмисла😂😂😂😂😂😂😂😂

  • @УлугбекХошимов-п4в
    @УлугбекХошимов-п4в 3 місяці тому

    Силарга мазза холаган ишиларди киласилар

  • @ozodbekaxmadqulov7959
    @ozodbekaxmadqulov7959 3 місяці тому

    3 МИНУТДАН ОРТИК, КУ'РИШГА САБРИМ ЕТМАДИ

  • @OSIYO412
    @OSIYO412 3 місяці тому +2

    Давлат тилини хурмат килинглар барака топгурлар

  • @УлугбекХошимов-п4в
    @УлугбекХошимов-п4в 3 місяці тому

    Силарди болларилар холаган укишда укиеабди холаган ишларди килеабди мазза мазза силарга

  • @УлугбекХошимов-п4в
    @УлугбекХошимов-п4в 3 місяці тому

    Одди халкга киеин холаганиларди килеабсилар конунди тогри келами кемидеми чикареабсилар холаган ишиларди килеабсилар одди халкни устидан

  • @shafoatmirzayev4965
    @shafoatmirzayev4965 3 місяці тому +1

    Qaroring va qonuning oʻzinga siylov 😂😂😂

  • @sirojiddinasobiddinov1815
    @sirojiddinasobiddinov1815 3 місяці тому

    Халкни пул олиш конуди ишлап чикяапсларми

  • @РавшанКурбанов-ш7к
    @РавшанКурбанов-ш7к 3 місяці тому

    Прокрвтурадаги порахорликларни йукотиш учун хам конун чикарийлар майнен пайненларни тушинмаймиз Светлана хоним яхши билябди узи ха шугулланармикан а

  • @АллаёрКучкаров
    @АллаёрКучкаров 3 місяці тому +3

    Бу ерда хаммаси олдиндан тайярланган.нимага хеч бир депутатлар бир бири билан бахс мунозара йук.бирови укиди хаммаси за .каршилар хам булиш керакку бошка давлатларда депутатлар бир бирлари билан уришиб кетади.бизда унака нарса йук.хаммаси кугирчок депутатлар .халкка керак хеч бир нарса ишлаб чикмидилар.болалар пулини кутаринглар ойлик пенсияни кутаринглар.шу ерда утирганларнинг хаммаси бола пули олган яшлик чогида.энди келажакка келганда хаммаси лол саков.

  • @РавшанКурбанов-ш7к
    @РавшанКурбанов-ш7к 3 місяці тому

    Рус тилида гапирса хам жуда тугри гапирилди хеч кайси давлатда кабул килинмаса хамбизда кабул килинади

  • @furqatbekmurodov8966
    @furqatbekmurodov8966 3 місяці тому

    Тулаган такдирда хам хеч нарса узгармайди

  • @LazizUlmasov-gb5zd
    @LazizUlmasov-gb5zd 3 місяці тому

    🤝

  • @КахромонТурсунов-в3о
    @КахромонТурсунов-в3о 3 місяці тому

    Хурматли депутатлар ногиронларга хам этибор бериглар аперация учн маблаг ажратинглар

  • @SAIDBEKBoyqoziyev
    @SAIDBEKBoyqoziyev 3 місяці тому

    😂😂😂😂😂😂😂😂😂Bular birortasi qarshi ovoz beradimi ja ajoyib ekanku bu eyy qoyinglar eyy 😂😂😂😂😂😂

  • @alimjonyusupov5924
    @alimjonyusupov5924 3 місяці тому

    Шартномалар тузилмаган.Янгийулда.Ростини айтиш керак. Супурилади. Чикиндилар вактида олиб кетилади. Бошка ишлар килинмайди.Аник м2 учун суммами билмаймиз.

  • @sirojiddinasobiddinov1815
    @sirojiddinasobiddinov1815 3 місяці тому +1

    Узбекча гапршкерак кумбу руски

  • @OSIYO412
    @OSIYO412 3 місяці тому +1

    😂😂😂

  • @SAIDBEKBoyqoziyev
    @SAIDBEKBoyqoziyev 3 місяці тому +1

    Maktabni ikkita qilish kerak qizla va bollarni aloxida oqitish kerak uzbekistan hozir foxisha va yangi qullar yetishtiryabti bu soha da 1 chi orinda gab yoq