Толибжон Исроилов "Хушвақт"да Тожибар Азизова ва бошқа санъаткорлар билан | Xushvaqt

Поділитися
Вставка
  • Опубліковано 14 сер 2023
  • "Хушвақт" кўрсатуви
    "Маҳалла" телеканали
    Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
    Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
    Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
    Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
    Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

КОМЕНТАРІ • 16

  • @user-xc2wx6vb3d
    @user-xc2wx6vb3d 7 місяців тому +1

    Толибжон,ажойиб курсатув учун рахмат!Туйлар муборакни чиройли куйлаган Тожибархонга РАХМАТ!

  • @user-cu6rw7gh3e
    @user-cu6rw7gh3e 5 місяців тому +1

    Бравоооо Тожибархоним. Бравооо!!

  • @risolatalaberdiyeva454
    @risolatalaberdiyeva454 7 місяців тому +1

    Рахмат мазза килдим ажойиб Толибжон сизга хам катта рахмат браво

  • @OdinaxonAxunjonova
    @OdinaxonAxunjonova 4 місяці тому +1

    Тожибархонга гап йук иболи аел

  • @saminsoibnazarov2342
    @saminsoibnazarov2342 7 місяців тому +2

    Мана кушик айтиш кандай булади,тез тез тлвыдениеда чикармисларми шундайн чиройлик куйлайдиган кушикчиларимизди.Каттоги шарманда ярим ялонгоч киеиниб олган,лабини шиширган,кукрагини шиширган,кутини шиширган житир житирларди курсатоврмай.Узбекистонимизда илохим мана шундай иболик шарми хаёлик кушикчи айолларимз купаёврсин.Тожбаропага сихат саломатлик узок умир тилайман.Оллохим бу аёлимизга турмуш уртоглариниям колган умирларини кушиб берсин илохим.

  • @r.m.q671
    @r.m.q671 7 місяців тому +1

    Лолахон ижодингизга омад ажойиб овозингизга куз тегмасин тан жонингиз сог булсин ижоддан тухтаманг

  • @OllOX1
    @OllOX1 11 місяців тому +2

    Осмон остида юрар улар
    Бўйлари юлдузларга тенг.
    Тинглаган қалбларга берар хузур сўзлари қумири булбулдек.
    Юзлари кулиб турган гўзал оламдек.
    Бу бирдамлик бу ахиллик Ўзбекистон маржонлари
    Ўзюртига ярашган кўзга яқин киприкдек.

  • @risolatalaberdiyeva454
    @risolatalaberdiyeva454 7 місяців тому

    Ассалому алейкум браво Лолахонимга гап йук азизларим

  • @MuborakSultonov-ne8cl
    @MuborakSultonov-ne8cl 3 місяці тому +1

    Кандай хазрати инсонки Узбе кистондан ишлашга борган од дий 1ишчи йигитни уз хисобид 2йил даволатиб имконкадар ойокка туришига кумаклашга н экан бу ишни уз акаукаси ки ломейдию...УЗИДАН кайтсин

  • @user-my3yx8qn4m
    @user-my3yx8qn4m 8 місяців тому +1

    Жуда марокли .болибди
    Сог болинг

  • @OdinaxonAxunjonova
    @OdinaxonAxunjonova 4 місяці тому

    Хажларга боринг юзи нурли аелсиз машало

  • @user-gx4cc5gt1s
    @user-gx4cc5gt1s Місяць тому

    Толибжон

  • @user-ui3wd5ro8q
    @user-ui3wd5ro8q 11 місяців тому +2

    Хақиқатан Раъно опа хақ гапирдилар,ўрисча ҚЎШМАСДАН соф ўзбек тилида гапирган инсон билан гаплашсангиз мазза қиласизда.Ўрисларни тилини қўшиб гапирадиган одамлар ўта маданиятсиз ОДАМ деб хисоблайман.

  • @odinaabdullaeva4674
    @odinaabdullaeva4674 11 місяців тому

    Juda mazmunli kursatuv bulibdi.uzga yurtlarda yshaeotgan uzbeklarda millilgimiz yahshi saqlanib qolgan ekan.Cukay abidan olloh rozi busin.

  • @risolatalaberdiyeva454
    @risolatalaberdiyeva454 7 місяців тому

    ❤❤❤❤❤❤❤

  • @user-qi5dm7pr4q
    @user-qi5dm7pr4q 9 місяців тому

    Тожибар Азизова Киргизистонни Уш шахридан булиши керак