Пешку туманида кам таминланган оилаларнинг 7 нафар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.
Вставка
- Опубліковано 19 січ 2025
- 🎷🎷Пешку туман марказида жойлашган “Равшанобод” тантаналар саройида туманимизда фаолият олиб бораётган саховатпеша тадбиркорлар Камол, Жамол, Жаҳонгир ҳамда Жамшид Имомовлар томонидан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 7 нафар оилаларнинг фарзанларини суннат тўйи ўтказилди.
🎸🎸Тадбирга Пешку туман ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров ҳамда туман мутасадди ташкилот вакиллари ҳам иштирок этишди.
Суннат тўйи давомида Ваҳоб Қаҳҳоров суннат тўйлари ўтказилаётган жажжи болажонлар ва тадбир иштирокчиларини ушбу қўшалоқ байрам билан самимий муборакбод этиб, ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда уларга ўзбекона миллий либослар кийдирилди ҳамда тўйболаларнинг ҳар бирига туман ҳокими томонидан велосипед ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.